"Челси" омадли старт олди, Вернер фойда келтиришни бошлади

Англия Премьер-лигаси 1-туридан ўрин олган "Брайтон" ва "Челси" жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди. Унда лондонликлар 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. 

Биринчи гол Жоржиньо томонидан пенальтидан киритилди. Эътиборлиси, жарима зарбасида қўполлик ёзги трансферлар ойнаси мобайнида жамоага олиб келинган Тимо Вернерга нисбатан ишлатилди. 

Қолган голларга "аристократлар"дан Жеймс ва Зума, "Брайтон"дан эса Троссард муаллифлик қилди. 

  • 90'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Барклининг узоқ масофадан берилган зарбасини Раян ушлаб олди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 85'

    Аспиликуэта Жоржиньони алмаштирди.

  • 84'

    Жоржиньо жароҳат олганга ўхшайди.

  • 81'

    Лэмпти сариқ карточка ишлаб олди.

  • 80'

    Хадсон-Одои Хаверц ўрнига майдонга тушди.

  • 79'

    Жаҳонбахш ва Гросс майдонга тушди. Уайт ва Альсате захирага олинди.

  • 76'

    Вернер тепган тўп йўлини ҳимоячи ўзгартиришга эришди.

  • 74'

    Хаверц ўзи йўқотган тўпни ўзи олиб қўйди.

  • 70'

    Алонсонинг узатмасини ҳимоячилар қайтарди.

  • 66'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Зума ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келиб қўйди.

  • 66'

    Рис Жеймснинг яна бир зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 61'

    Лофтус-Чик ўрнига Баркли майдонга тушди.

  • 58'

    Маунт жуда қўпол ўйнади.

  • 56'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Рис Жеймсдан Троссардга жавоб. Ажойиб гол.

  • 54'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Троссард узоқ масофадан супер гол киритди.

  • 49'

    Лемпти бир ўзи "Челси" жарима майдонига кириб борди. Зарба эса Зумага тегиб майдонни тарк этди. Франциялик ҳимоячи тўпни ноқулай қабул қилиб олган кўринади.

  • 48'

    Коноллининг зарбаси йўлини Рис Жеймс ёпишга эришди.

  • 47'

    Коноллининг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Раян Вернернинг хавфли зарбасини қайтарди.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    Поттер Лаллана ўрнига майдонга тушди.

  • 44'

    Адам Лаллана жароҳат олди.

  • 40'

    Вернернинг зарба беришига ҳимоячилар имкон бермади. Хавфли зарба бўлиши аниқ эди.

  • 36'

    Нил Мопе яхши вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Ҳимоячи уни зарарсизлантиришга эришди.

  • 35'

    Кепа жуда мураккаб сейвни амалга оширди. Альсате яхши зарба бера олди.

  • 33'

    Бурчак тўпидан сўнг "аристократлар" хавфли вазиятга эга бўлди. Зарба бироз ноаниқ кетди.

  • 30'

    Маррей тиббий ёрдам қабул қилмоқда.

  • 27'

    Лофтус-Чик тиббий ёрдам олмоқда.

  • 26'

    "Брайтон" ҳисобни тенглаштиришга яқин келди. Маррей аниқ зарба бера олмади.

  • 23'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Жоржиньо тўпни осонлик билан дарвозага жойлади.

  • 21'

    Вернер пенальти ишлади. Раян уни йиқитди.

  • 18'

    Алонсо қўпол ўйин намойиш этди. Ҳозирча оғзаки огоҳлантириш.

  • 15'

    Троссард офсайдда қолиб кетгани сабаб "Брайтон" ҳужуми тўхтади.

  • 10'

    Хаверц тўпни қабул қилиб олишига ҳимоячи йўл қўймади.

  • 5'

    Уэбстернинг зарбаси кучли ва ноаниқ чиқди.

  • 3'

    Вернер офсайдда қолиб кетгани сабаб ҳужум тўхтатилди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    АПЛ 1-тур учрашувларини якунлаб берувчи учрашувга хуш келибсиз. Албатта, Манчестер жамоаларининг қолдирилган учрашувлари истисно этилганда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, еврофутбол ихлосмандлари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!