“Челси” ўн нафар футболчини трансферга қўйди

“Челси” ёзда таркибда катта тозалаш ишларини амалга оширади. Бош мураббий Томас Тухель клубни тарк этиши керак бўлган ўн нафар футболчи рўйхатини раҳбариятга тадбиқ этди.

Аслида “Челси” Англияда энг кўп ўйинчисини ижарага берадиган клуб ҳисобланади. Бироқ, УЕФА  бир мавсумда бошқа жамоаларга ижарага бериладиган футболчилар сонига чеклов жорий қилганидан кейин “аристократлар” бир гуруҳ ўйинчиларини бутунлай қўйиб юборишга мажбур бўлмоқда.

Маълумотларга қараганда, Тухель асосан ҳимоявий ўйин кўрсатадиган футболчилардан воз кечмоқда. Биринчилардан бўлиб, дунёнинг энг қиммат дарвозабони Кепа Аррисабалага кетиши керак. Шунингдек, Курт Зума, Маркос Алонсо, Эмерсон Палмиери, Давиде Дзаппакоста каби ҳимоячилар ҳам ўзига янги жамоа топиши шарт.

Тухелга майдон маркази вакиллари орасидан Росс Баркли, Дэнни Дринкуотер ва Тьемуэ Бакайоко ҳам керак эмас. Маразий ҳужумчилардан Тэмми Абрахам ва Миши Батшуайи агентлари ўз мижозларига янги иш жойи қидиришни бошлаб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!