“Челси” ўртоқлик ўйинида “Фулхэм” дарвозасига 8 та гол урди

 

Лондоннинг “Челси” клуби янги мавсумга тайёргарлик доирасида дастлабки ўртоқлик ўйинини Чемпионшип вакилига қарши ўтказди.

Англия чемпиони “Фулхэм” билан куч синашди. Мазкур ўйинда жами 10 та гол киритилди. Шу лардан 8 таси “Фулхэм” дарвозаси тўридан жой олди.

Виллиан мазкур ўйинда хет-трик қайд этган бўлса, ҳужумчилар Лоик Реми ва Миши Батшуайи иккитадан гол киритди. Сезар Аспиликуэта битта голни ўз дарвозасига, биттасини эса рақиб дарвозасига урди.

"Челси" (Англия) — Фулхэм (Англия) 8:2

Голлар: 1:0 – Виллиан (14), 2:0 – Виллиан (17), 2:1 – Аспиликуэта (20, автогол), 3:1 – Батшуайи (25), 4:1 – Батшуайи (34), 5:1 – Виллиан (43), 5:2 – Юхансен (54, пенальти), 6:2 – Реми (57), 8:2 – Аспиликуэта (75, пенальти), 8:2 – Реми (86, пенальти).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!