“Челси” орзусига етиши учун икки футболчидан қутилиши керак

“Челси” қишки трансферлар вақтида анчадан бери орзу бўлиб келаётган “Вест Хэм” ярим ҳимоячиси Деклан Райс трансфери бўйича режа тузди.

Унга кўра, лондонликлар етарли маблағ жамғариш учун асосий таркибдаги ўрнини йўқотган дунёнинг энг қиммат дарвозабони Кепа Аррисабалага ва қатор клублардан таклиф олаётган ҳимоячи Антонио Рюдигерни сотиб юбормоқчи.

Айни пайтда германиялик ҳимоячини “Ювентус”, “Милан” ва “Барселона”  ўз сафига чорлаяпти. Унинг трансферини амалга ошириш ортиқча қийинчилик туғдирмайди. Бироқ, Кепага харидор йўқ. 80 миллион еврога харид қилинган дарвозабоннинг маошини кўп клублар кўтара олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!