"Челси" ўз етакчисини "Ливерпуль"га қўйиб юборишни истамаяпти

"Челси" ярим ҳимоячиси Мейсон Маунт фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

"The Guardian" нашри тарқатган хабарга кўра, англиялик футболчи хизматига "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар уни ёзда сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради.

Ўз навбатида, "аристократлар" ҳам Мейсонни ўз таркибида олиб қолмоқчи. Лондонликлар 18 ойдан кейин шартномаси тугайдиган плеймейкерга янги битим таклиф этишни ният қилган. Шу билан бирга, тақдим этиладиган келишувда унинг маоши аввалгисидан анча оширилиши ҳам кўзда тутилган.

24 ёшли Маунт "кўклар" либосида жорий мавсум 26 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 гол ва 6 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!