
“Челси” ўз футболчисидан пулни устун қўйди
“Челси” раҳбарияти ўзи тарбиялаган Жереми Богани ортга қайтармасликка қарор қилди.
Лондонликларда бу футболчини 15 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқи бор эди. “Челси” бу ҳуқуқидан фойдаланмасдан, Боганинг кейинги трансферларидан улуш олишни маъқул кўрди.
Жереми Бога 2015 йилда “Челси”да дебют қилган эди. Кейин ижара асосида “Ренн”, “Гранада” ва “Бирмингем”да ўйнади. 2018 йилда “Сассуоло” футболчини “Челси”дан сотиб олди.
Бога жорий мавсумда А серияда 24 ўйинда саккизта гол урди ва тўртта голли пас узатди. Ҳозир бу футболчини “Рома” ва “Наполи” ўз сафига олмоқчи.
Комментарии