
“Челси” ўз қаҳрамонидан воз кечди
“Челси” раҳбарияти жамоа дарвозабони Эдуар Мендидан воз кечишга қарор қилдию Бу дарвозабон 2021 йилги Европа Чемпионлар лигасида ишончли ўйинлари билан “Челси” ғалабасига катта ҳисса қўшган ва клуб мухлислари қалбини забт этган эди.
“Аристократлар” сафидаги дебют мавсумини жуда зўр ўтказган сенегаллик дарвозабон кейинчалик ўзига бўлган ишончни йўқотиб қўйди.
Ўтган мавсумда Эдуар Менди ички рақобатда Кепа Аррисабалагага имкониятни бой берди. Жорий чемпионатда эса, ҳар икки дарвозабоннинг ўйини ҳам мураббийлар гштабини қониқтираётгани йўқ.
Январь ойида Менди “Милан”га ижарага ўтиши кутилмоқда. У ярим мавсум давомида маҳоратини қайта кўрсатишига тўғри келади.
Фикрлар