“Челси” ўз тарбияланувчиси учун “Рома”га икки баробар тўлайди

“Рома” ҳужумни кучайтириш мақсадида “Челси” ҳужумчиси Тэмми Абрахамни 40 миллион евро эвазига трансфер қилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Ушбу трансфернинг қўшимча маълумотлари ошкор бўлди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, агар “Челси” ўз тарбияланувчисини ортга қайтаридаги бўлса, римликларга икки баробар кўп, яни 80 миллион евро тўлаши керак бўлади. Шартномадаги бу банд 2023 йилнинг июнигача амал қилади.

Таркибини кучайтириб олган “Челси” айни пайтда ўзига керак бўлмаган футболчиларни сотиб юборишга эътибор қаратмоқда. “Аристократлар” ҳозир Миши Батшуайини “Бешиктош”га, Ике Угбони “Генк” клубига жойлашга ҳаракат қиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!