"Челси" ўзининг энг яхши тўпурари учун "Реал"дан қанча сўрамоқчи?

"Челси" раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Кай Хаверц учун 50-60 миллион евро талаб қилмоқда. Олдинроқ германиялик ярим ҳимоячига "Реал"дан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг сўзларига кўра, Мадрид гранди 23 ёшли германиялик футболчи билан алоқага чиққан, аммо айни дамда музокаралар эндигина дастлабки босқичда.

Ҳаверцнинг «Челси» билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартномасини узайтиришдан бош тортиши эҳтимоли кучли, шу муносабат билан Лондон клуби уни шу ёзда сотишга тайёр.

Қайд этилишича, «Челси» Ҳаверц учун олмоқчи бўлган сумма 50-60 миллион евро ва бонус тўловларини ташкил қилади.

Айтиш лозимки, “Реал” Ҳаверцни 2020 йилда “Байер”дан “Челси”га ўтишидан олдин ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган. Қай Хаверц ўтган мавсум "Челси" таркибида Премьер-лигада 35 та ўйинда 7 та гол урди ва жамоа тўпурарига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!