"Челси" Палмерга нарх белгилади

"Челси" жамоа ярим ҳимоячиси Коул Палмерни қанчага сотишини маълум қилди. Бу ҳақда "Fichajes" нашри хабар бермоқда. 

Манбада берилган маълумотга кўра, ҳозирда англиялик футболчини "Мачестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" жамоалари ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда. Лекин Лондон клуби Палмерни сотиш ниятида эмас ва хавбек учун 200 миллион евро нарх белгилаб қўйган. 

23 ёшли футболчининг айни вақтда трансфер бозоридаги нархи 120 миллион еврога  баҳоланмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2033 йилнинг ёзигача амал қилади. 

Маълумот учун, Палмер жорий мавсум "кўклар" сафида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол киритди ва 2 та голли узатма амалга оширган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!