“Челси” Почеттинони бутун мураббийлар штабига қўшиб ҳайдамоқчи, лекин...

“Челси” катта умидлар билан олиб келган ва трансферлар билан қўллаб-қувватлаган бош мураббий Маурисио Почеттино ҳам ишончни оқламади.

Daily Mail нашрининг маълум қилишича, “аристократлар” аргентиналик мутахассисни бутун мураббийлар штаби билан ишдан ҳайдашни истаяпти. Бироқ шартномани муддатидан олдин бекор қилгани учун тўланадиган компенсация лондонликларга режани амалга оширишга халақит қиляпти.

Маълум бўлишича, агар клуб Почеттино ва унинг штабидагиларга компенсация тўласа, Премьер-лиганинг харажатлар лимитини бузиб қўяди.

Айнан мана шу муаммо клуб раҳбариятини кескин қарор қабул қилишдан ушлаб турибди.

2022 йилнинг ёзидан бери “Челси” таркибини кучайтириш учун 1 миллиард фунтга яқин маблағ ишлатди. Бироқ жамоа кўзланган натижаларни қайд эта олмаяпти. Хусусан, Почеттино шогирдлари жорий мавсумда 23 та учрашувда атиги 31 очко тўплади ва мусобақа жадвалининг ўртасида боряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!