“Челси” Почеттинони ҳайдайдиган бўлди, ўрнига номзод ҳам тайёр
Сўнгги икки йилда янги ўйинчилар трансферига 1 миллиард евро атрофида харажат қилган “Челси” бир неча мавсумдан бери кучли таркиб ва барқарор ўйин шакллантира олмаяпти.
Бу мавсум ҳам шундай бўлди. Катта умидлар билан бош мураббийликка олиб келинган Маурисио Почеттино ҳам бу ишни уддалай олмади.
Журналист Сэм Мокбелнинг маълум қилишича, клуб хўжайинлари аргентиналик мутахассисдан воз кечишга қарор қилган.
“Аристократлар” ёзда жамоани бошқаришга португалиялик мутахассис Рубен Аморимни олиб келмоқчи. Манбага кўра, лондонликлар “Спортинг” устозини анчадан бери кузатиб келаётган экан.
Аморимга мавсум охирида жамоани тарк этадиган Юрген Клопп ўрнига янги бош мураббий қидираётган “Ливерпуль” ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Фикрлар