Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча Англия кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи баҳсда эса “Челси” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўзаро кураш олиб боришди.

Лондондаги “Уэмбли” стадионида кечган беллашувда “аристократлар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувдаги ягона гол 24-дақиқада Эден Азар томонидан пенальтидан киритилди ва “Челси” ўз тарихида 8-марта Англия кубогида ғолиб чиқди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голни томоша қилишингиз мумкин: