"Челси" қишда "қайноқ" ўлкадан ўйинчи олиб келади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Челси» клуби Бразилиянинг машҳур «Сантос» жамоаси ярим ҳимоячиси Габриэл Бонтемпони ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда ESPN Brasil нашри хабар берди.

Манбаларга кўра, «Сантос» молиявий қийинчиликларга дуч келган ва шу боис жамоанинг етакчи футболчиларидан бирини сотиш вариантини кўриб чиқмоқда. Клуб Бонтемпога 12 миллион евро атрофида баҳо берган.

21 ёшли ярим ҳимоячи профессионал фаолиятини тўлиқ «Сантос» таркибида ўтказиб келмоқда. Жорий мавсумда у Бразилия Серия А чемпионатида 23 та ўйинда майдонга тушиб, бир гол урди ва икки бор ҳамжамоадошларига голли пас берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!