"Челси" қишда таркибини "Милан" етакчиси билан кучайтирмоқчи
"Милан" клуби ҳимоячиси Тео Эрнандес фаолиятини Англия премьер-лигаси гранди сафида давом эттириши мумкин.
El Nacional нашри тарқатган хабарга қараганда, 24 ёшли франциялик футболчига "Челси"дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Гап шундаки, "аристократлар" жароҳат олган Бен Чилуэлл ўрнига қишда маҳоратли ҳимоячи олиб келишни режа қилишмоқда.
Бундан аввалроқ "Милан" раҳбарияти Эрнандес билан янги шартнома имзолаш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Теонинг “россонерилар” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар имзоланган.
Тео Эрнандес жорий мавсум “Милан” сафида жами 19 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг трансфер нархи 50 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар