"Челси" раҳбарияти собиқ футболчисини бош мураббий этиб тайинламоқчи

Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти “Фулхэм”ни бошқариб келаётган Славиша Йокановични жамоа бош мураббийи лавозимида кўрмоқчи.

Бир неча кун олдин “аристократлар” раҳбарияти 49 ёшли мутахассис билан музокараларни бошлаб юборишган.

Эслатиб ўтиш жоизки, сербиялик мутахассис 2000-2002 йилларда “Челси” сафида тўп тепган.

Маълумот учун, Славиша “Фулхэм”ни 2015 йилдан буён бошқариб келмоқда ва ўтган мавсумда жамоани АПЛга олиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!