"Челси" рақибга ҳужумчи жўнатди

  • 19 августа, 2020, 18:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Челси” бельгиялик ҳужумчи Миши Батшуайини премьер-лига дебютанти “Лидс”га сотиб юборишга қарор қилди.

Tecno

Бош мураббий Фрэнк Лэмпард янги мавсумда 26 ёшли футболчига имкон бермоқчи эмас. Шунинг учун лондонликлар уни 20 миллион фунт эвазига бошқа жамоага ўтказиб юбормоқчи.  “Лидс” ҳам премьер-лигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун кучли тўпурарга эга бўлишга қарши эмас.

“Челси” ҳужум чизиғида асосан Тэмми Абрахам ва Оливье Жируга ишонч билдирмоқда. Энди улар сафига Тимо Вернер қўшилганидан кейин Батшуайига таркибда жой қолмайди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию