"Челси" рақобатчиларига футболчи сотишда давом этадими?

"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Ангелос Постекоглу раҳбариятдан "Челси" ярим ҳимоячи Конор Галлахер билан шартнома имзолашни сўради. Журналист Сэми Мокбелнинг сўзларига кўра, австралиялик мутахассис 23 ёшли англиялик футболчини жамоага керакли энергияни бера оладиган ўйинчи деб ҳисоблайди.

Шу билан бирга, манбанинг хабар беришича, “Челси” ҳозирда Галлахерни, айниқса, тўғридан-тўғри рақобатчи ҳисобланган жамоаларга сотишни истамаяпти. “Аристократлар” раҳбарияти шундоқ ҳам ўзининг бевосита рақибларига ҳаддан ташқари кўп ўйинчилар сотиб юборганини тушунишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий ёзги трансферлар пайтида “Челси” Матео Ковачични "Манчестер Сити"га, Кай Хаверцни "Арсенал"га, Мэйсон Маунтни эса "Манчестер Юнайтед"га қўйиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!