«Челси» «Реал» ва «Барселона» қизиқиши фонида Эстевао бўйича қарор қабул қилди
«Челси» жамоасида тўп сурayotgan бразилиялик вингер Эстевао Виллиан катта эҳтимол билан клубда қолади. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, 19 ёшли футболчига Испаниянинг икки етакчи клуби — мадридлик «Реал» ва «Барселона» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунга қарамай, «Челси» раҳбарияти Эстеваони келажакдаги муҳим лойиҳа сифатида кўрмоқда ва уни сотиш ёки ижарага бериш нияти йўқ.
Футболчининг ўзи ҳам Лондонда ўзини бахтли ҳис этаётгани, клубни тарк этиш ҳақида ўйламаётгани қайд этилмоқда.
Жорий мавсумда Эстевао турли мусобақалар доирасида олти ўйинда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма билан ҳалигача ажралиб тура олмади.
Вингернинг «Челси» билан тузган шартномаси 2033 йилгача амал қилади. Transfermarkt портали бразилиялик футболчининг бозор қийматини 80 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар