"Челси" сафарда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди

Англия чемпионатининг 19-туридан ўрин олган "Астон Вилла" ва "Челси" жамолари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди. Мазкур учрашувда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашувнинг 28-дақиқасида Жеймс ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Кейинчалик Жоржиньо ва Лукакунинг голлари "кўклар"га ғалаба келтирди.

Махлумот учун, мазкур ғалабадан сўнг лондонликлар очколар сонини 41тага етказиб, 3-ўринда қолди. 10-ўриндаги "Астон Вилла" ҳисобида эса 22 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!