"Челси" сафарда "Тоттенхэм"дан устун келди
АПЛ 5-турида мухлислар Лондон дербиси гувоҳи бўлди. Қизиқарли ўтган учрашувда "Челси" сафарда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди.
Ўйиннинг 49-дақиқасида Тьяго Силва бурчак зарбасидан сўнг, бош билан гол уриб, ҳисобни очди. 57-дақиқа Нгола Канте орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Ўйин сўнгида Рюдигер ўз голи билан жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлаб берди. "Тоттенхэм" - "Челси" 0-3
Шундай қилиб, очколарини 13 тага етказиб олган "аристократлар" турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. Санту шогирдлари ҳисобида 9 очко бор ва улар еттинчи поғонани банд этиб турибди.
- 90+4'
Ўйин ўз якунига етди. Лондоннинг "Челси" клуби ўз ҳамшаҳарини 3-0 ҳисобида тор-мор этди.
- 90+2'
ГООООООЛ! Рюдигер ўйин сўнгида гол уриб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлаб берди.
- 90+1'
Ўйинниг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 90+1'
Ковачичнинг ўткир бурчак остидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 89'
Вернер тўп учун курашда мағлуб бўлди.
- 87'
Лукаку яна яхши вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Ҳимоячилар тўпни ўтказишмади.
- 86'
Лукакунинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон осонлик билан ушлаб олди.
- 85'
"Тоттенхэм" майдон марказида тўпни эгаллаб турибди.
- 81'
"Тоттенхэм" жарима майдони ичида "Челси"нинг бир қатор футболчилари кетма-кет зарбалар берди, аммо Льорис дарвозасига йўналтирилган зарбаларни қайтарди.
- 80'
Вернер Брайан Хильга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
- 78'
Лукаку Вернерни бирга-бир вазиятга чиқарди. Бироқ у тўпни ўзига бўйсундира олмади.
- 77'
Деле Алига нисбатан майдон марказида ўйин қоидаси бузилди.
- 76'
Маркос Алонсонинг узатмасидан сўнг яна Тьяго гол уриши мумкин эди. Бу сафар дарвозабон ишончли ўйнади.
- 75'
Маркос Алонсо бурчак зарбаси тепиб бериши керак.
- 72'
Арризабалага жароҳат олган кўринади. Ҳозирча у ўрнидан туришга шошилмаяпти.
- 70'
Кай Хаверц ўрнига Вернер майдонга тушди.
- 69'
"Тоттенхэм" сўнгги 5 дақиқа ичида устунликни ўз қўлига олди.
- 68'
Вернер майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.
- 67'
Сон бурчак тўпини амалга ошириб берди, аммо "Челси" ҳимоячилари ўз ўрнида
- 63'
Харри Кейннинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 62'
Антонио Рюдигер ҳавфли узатма амалга оширди. Аммо тўп жарима майдончасини тарк этди.
- 57'
ГООООООЛ! Дайер ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.
- 53'
Рюдигернинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 53'
Маркос Алонсонинг яқин масофадан тепган зарбасини ҳимоячи қайтариб юборди.
- 52'
Голдан кейин ҳам "Челси" тўпни ўзида эгаллаб турибди.
- 50'
ГООООООООЛ! Ўйинда ҳисоб очилди. Маркос Алонсонинг бурчак зарбасидан узатган тўпини Тьяго Силва дарвозага жойлаб қўйди.
- 47'
Қанотдан ажойиб узатма амалга оширилди. Маркос Алонсонинг зарбасини эса Льорис қайтарди.
- 45'
Ўйиннинг иккинчи бўлимига старт берилди.
- 45+2'
Биринчи бўлим ўз якунига етди. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилганича йўқ.
- 45+2'
Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Ндомбелега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 43'
Ндомбелега нисбатан ўйин қоидаси бузлиди.
- 40'
"Челси" бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
- 38'
Маунт Лукакуни яхши вазиятга чиқармоқчи эди, аммо пас ўхшамади.
- 35'
Эмерсрн Ройал Маркос Алонсога нисбатан ўйин қоидасини бузди.
- 32'
Сон бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва қийинчилик билан зарба йўллади. Арризабалага эса ўз ўрнида.
- 31'
Кай Хаверцнинг жарима майдончаси ичида дарвоза томон зарба йўллади. Ҳимоячилардан тўп ўтмади.
- 28'
"Челси" позицион ҳужумга ўтишга ҳозирлик кўрмоқда.
- 26'
Харри Кейн Жоржиньога нисбатан ўйин қоидасини бузди.
- 25'
Кристенсоннинг зарбаси кучли, аммо ноаниқ чиқди.
- 20'
Кейннинг узатмасидан сўнг Арризабалага тўпни қўлидан чиқариб юборди. Бироқ Эмерсон тўпга улгурмади.
- 16'
Сон Тьяго Силвадан ўтиб кета олмади.
- 15'
"Челси"дан жуда ҳам ҳавфли ҳужум. Маунт Лукакуни яхши вазиятга чиқарди. Сўнгра Лукаку унинг ўзига тўпни қайтарди, лекин англиялик футболчининг зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.
- 12'
Кай Хаверц тўпга мослаша олмади. Табиийки, зарба муваффақиятсиз чиқди.
- 10'
"Шпорлар" тартибли ҳимояланмоқда. "Челси" ҳужумда муаммоларга дуч келяпти.
- 8'
Жарима майдонига кирган Сон тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва уни йўқотди.
- 6'
"Челси" тўпни рақибга топшириб, қарши ҳужумда фурсат пойламоқда.
- 5'
Харри Кейннинг уринишидан сўнг тўп жонли девордан қайтди.
- 4'
Кристенсен жарима майдони яқинида фол ишлатди. Мезбонларда стандарт вазият.
- 2'
Илк сониялардан кескин кураш гувоҳига айланмоқдамиз.
- 1'
Учрашувга старт берилди!
Фикрлар