Мадриднинг “Атлетико” клуби ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес “Челси”нинг асосий трансфер нишонига айланди.

Don Balon нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 22 ёшли Испания терма жамоаси аъзоси учун “матрасчилар”га 80 миллион евро таклиф қилишмоқда. Бироқ, “Атлетико” раҳбарияти лондонликларга Саулнинг сотилмаслигини айтишган.

Қайд этиш лозимки, “Атлетико” раҳбарияти ҳеч бир клуб футболчининг шартномасида кўрсатилган 150 миллион евролик товон пулини тўлай олмаслигига ишонмоқда.