“Челси” Шомуродовнинг ўрнини босиши керак бўлган ҳужумчини қўйиб юбормади

Элдор Шомуродов “Ростов”ни тарк этганидан буён бу жамоа тўпурар ҳужумчи қидирмоқда. Яқинда ростовликлар “Челси” тарбиялаган Ике Угбони олиш учун лондонликларга 3 миллион фунт таклиф қилган эди.

Россиялик миллиардер Роман Абромовичга тегишли бўлган “Челси” раҳбариятини бу таклиф қониқтирмади ва улар рад жавобини берди.

Асли нигериялик бўлган ва Англия фуқаролигини олган 22 ёшли футболчи ҳозир ижара асосида Бельгиянинг “Серкль Брюгге” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. У мазкур мамлакат чемпионатида 15 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 10 марта ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!