“Челси”: Шу иккита учрашувда ютмасанг, кетасан!
“Челси” раҳбарияти бош мураббий Грэм Поттер билан хайрлашишга тайёр. Жамоани яхши бошқариб келган Томас Тухелнинг ўрнини эгаллаган англияоик мутахассис раҳбарият ишончини оқлай олмаяпти.
Клуб мутасаддилари 47 ёшли мутахассисга шарт қўйди. Унга кўра, агар “Челси” Премьер-лиганинг навбатдаги турида “Лидс”ни ва Чемпионлар лигаси плей-оффиди “Боруссия Дортмунд”ни енга олмаса, Поттер истеъфога чиқарилади.
Бу ҳақда таниқли журналист Экрем Конур хабар берди.
Поттер жамоани 2022 йилнинг сентябридан бери бошқариб келмоқда. Қишки трансферлар вақтида клуб хўжайини Тодд Бёли 330 миллион евро сарфлаб, бош мураббий сўраган футболчиларни олиб келганига қарамай, вазият ижобий томонга ўзгаргани йўқ.
Фикрлар