"Челси" собиқ футболчиси: "У кун келиб, "аристократлар"нинг афсонаси ва сардори бўлади"

Жон Оби Микелнинг таъкидлашича, Мойзес Кайседо бир кун келиб "Челси" сардори бўлади.

"Биз Кайседо ва унинг "Челси”даги фаолиятини яхши бошланмагани ва дастлабки бир неча ўйинларда кўп хатолар бўлгани ҳақида гаплашдик. Ҳамма ўйларди: "Нега биз бу одам учун шунча пул тўладик?"

Эндиликда эса, биз унинг "Брайтон"да кўрсатган ўйинини ва шунга ўхшаш нарсаларни кўряпмиз. У мутлақо ажойиб футболчи эканлигини исботлади. Майдондаги ўйини ва ўзини тутишидан кўриш мумкинки, унда "эго" йўқ. У шунчаки фантастик футболчи. Мен унга қарадим ва жамоа учун нақадар керакли эканлигини ҳис қилдим.

У қандайдир даражада Кантени эслатади. Мураббийга ҳам унга шундай ишонч билдиргани учун раҳмат айтиш керак.

Ўйлайманки, бир кун келиб у жамоа сардори ва лидерига айлана олади"
, -  деди "Челси"нинг собиқ ярим ҳимоячиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!