"Челси" собиқ устози француз клубидан келган таклифни рад этди

Грем Поттер "Лион"ни бошқариш таклифини рад этди. 

"L'Equipe" хабарига кўра, Лига 1'нинг дастлабки 4 турида жамоа атиги 1 очко қўлга киритгач, "Лион" тез орада Лоран Бланни истеъфога чиқариши мумкин. 

Қайд этилишича, номзодлардан бири сифатида Грем Поттер варианти ҳам тилга олинган. 

Бироқ "Sky Sports" хабарига кўра, "Челси" собиқ устози "Лион" таклифини рад этган. Бош мураббийликка бошқа номзодлар қаторида "Лилль"ни бошқарган Пауло Фонсека ва яқинда "Вулверхэмптон"ни тарк этган Хулен Лопотеги ҳам бор.



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!