“Челси” Сульшернинг йўлини тўсяпти

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Сульшер анчадан бери “Вильярреал” ҳимоячиси Пау Торресга харидор бўлмоқда.

Испаниялик футболчининг ўзи ҳам ёзда манчестерликлар сафига ўтишга розилигини билдирган. Бироқ, ишга “Челси” аралашди ва Торресни Лондонга олиб келмоқчи.

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель ёзда ҳамюрти Антонио Рюдигерни сотиб юбормоқчи ва айнан унинг ўрнига Торресни сотиб олиш кераклигини айтяпти. Тухель орқа чизиқда Тиаго Силва,  Андреас Кристенсен, Курт Зума ва Пау Торрес тўртлигини ўйнатмоқчи.

24 ёшли Пау Торреснинг трансфери 45 миллион фунтга баҳоланмоқда. “Вильярреал” раҳбарияти агар уни оладиган клуб пул қўшиб берадиган бўлса, бошқа футболчига алмаштириш вариантига ҳам розилигини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!