“Челси” суперфорвардни оладиган бўлди

“Челси” раҳбарияти келаси мавсум олдидан таркибни кучайтириш мақсадида бир неча трансферларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Хусусан, “аристократлар” ҳужум чизиғига “Интер” тўпурарларидан Лаутаро Мартинесни олиб келмоқчи. Бу ҳақда таниқли журналист Роб Дрэйпер хабар тарқатди.

“Челси”га бош мураббийлик қилишга рози бўлган Маурисио Почеттино клуб раҳбариятидан биринчи навбатда ҳужум чизиғини кучайтиришни талаб қилган. 51 ёшли мутахассис бу позицияга ҳамюрти Мартинесни танлади.

Лаутаронинг миланликлар билан келишуви 2026 йилнинг ярмигача тузилган. Уни қўлга киритиш учун лондонликлар 80 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлашига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!