“Челси” суперфутболчини кутмоқда

  • 21 Apr 14:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ёзда таркибини сезиларли даражада кучайтиришни мақсад қилган “Челси” раҳбарияти “Боруссия” ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо учун курашга қўшилди.

Tecno

Англиялик футболчини анчадан бери Сульшер ўз жамоасида кўришни истамоқда. Яқинда манчестерликлар ёзда бу футболчини олишга яна уриниб кўришини билдирди.

“Челси” ҳам ёзда таркибини тозалайди ва бўшаган ўринларни кучлироқ ижрочилар билан тўлдиришга ҳаракат қилади. Ҳозир жамоада ўйнаётганларнинг аксарияти аввалги бош мураббий Фрэнк Лэмпард танлаган. Томас Тухель эса, ўзига мос футболчилар билан ишламоқчи.

Шунга қарамай, Роман Абрамович дортмундликларнинг Санчо учун сўраётган 100 миллиондан зиёд суммани тўламоқчи эмас. У футболчини 80 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!