“Челси” суперталант учун тўрт юлдузини бермоқчи
“Челси” мутасаддилари катта харажатларга қарамай, трансфер бозоридаги фаоллигини ҳали тўхтатмоқчи эмас.
Лондонликлар “Лион”нинг икки етакчиси Брэдли Баркола ва Райан Шеркини олишни режалаштирмоқда.
Француз клуби Баркола бўйича талабани маълум қилди. Улар ўз етакчисини бошқа маҳоратли футболчиларга алиштиришни истаяпти. Бу вариант “Челси”га ёқиб тушди.
Football London нашрининг ёзишича, “аристократлар” бу олди-бердига тўрт футболчиси – Ромелу Лукаку, Каллум Хадсон-Одои, Марк Кукурелья ва Маланг Саррни қўшишга тайёр.
Бош мураббий Маурисио Почеттино бу футболчиларнинг асосий таркибга киришига ҳеч қандай умид йўқ эканини таъкидламоқда.
Фикрлар