“Челси”: тўрт футболчини бериб, биттасини оламиз!

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель ўз жамоасида “Севилья” марказий ҳимоячиси Жюль Кундени кўрмоқчи.

Бироқ, бу футболчининг Лондонга келиши учун “аристократлар” тўрт нафар ҳимоячидан биридан воз кечиши керак бўляпти.

Энг қизиғи, айни пайтда жамоа ҳимояни қўрғонини ташкил қиладиган ҳимоячилар – Антонио Рюдигер, Сесар Аспиликуэта, Андреас Кристенсен ва Тиагу Силванинг клуб билан шартномаси якунланиб бормоқда.

Агар катта тажрибага эга бу тўрт футболчи кетса, Томас Тухель ихтиёрида фақат ёш ҳимоячилар – Маланг Сарр, Трево Чалоба ва Рис Жеймс қолади. Германиялик мураббийнинг режаси бўйича ёшларга айнан Жюль Кунде майдонда устозлик қилиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!