“Челси” тўрт футболчисидан воз кечмоқда

Англия чемпионати бошланганига қарамай, “Челси” ҳамон “Вест Хэм” ярим ҳимоячиси Деклан Райсни сотиб олиш фикридан қайтгани йўқ.

Роман Абрамович клуби нархи 80 миллион фунтга баҳоланган Райсни олиш учун ўзининг бир неча ўйинчиларини сотишини маълум қилди. Унга кўра, Фрэнк Лэмпард тез орада Жоржиньо Фрелло, Тьемуэ Бакайоко, Дэниэл Дринкуотер, Андреас Кристенсенни бошқа жамоага кетишидан умидвор бўлмоқда.

Бу футболчилар орасидан Жоржиньога “Милан” ва “Сампдория” харидор бўлмоқда. Қолган ўйинчиларга жамоа топиш муаммо бўлмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)