“Челси” уч футболчи кетганини эълон қилди
Лондоннинг “Челси” клуби расмий сайти орқали дарвозабон Роберт Санчеснинг “Комо” клубига бир йиллик ижара асосида ўтганини маълум қилди.
Шунингдек, ярим ҳимоячи Дариу Эсугу мавсум охирига қадар “Страсбург”га ижарага берилди. Ҳужумчи Дужуан Ричардс эса 2026/2027 йилги мавсумни “АФК Уимблдон” жамоаси сафида ўтказади.
Ўтган мавсумда Роберт Санчес барча мусобақалар доирасида 50 та учрашувда иштирок этди ва уларнинг 15 тасида ўз дарвозасидан гол ўтказмади. 28 ёшли футболчининг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг айни пайтдаги бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар