“Челси” уч футболчига чиқиш эшигини кўрсатди

Томас Тухель “Челси” таркибини ўзига мослаштиришни давом эттирмоқда. Германиялик мутахассис мавсум бошидаёқ уч нафар ярим ҳимоячи билан хайрлашишини билдирди.

Бош мураббий талабига кўра, Дэниэл Дринкуотер, Тьемуэ Бакайоко, Росс Баркли ўзига янги жамоа қидириши керак.

Маълумотларга қараганда, Тухель уларнинг ҳар бири билан алоҳида суҳбатлашган ва уларга жамоада жой йўқлигини уқтирган. У ўз қатъиятини намойиш қилиш учун бу ярим ҳимоячиларни қайдномага киритмади ва уларга рақам бермади.

 “Челси” бу футболчиларни олиш учун ўз вақтида 90 миллион фунт сарфлаган. Лекин бу трансферларнинг бирортаси ўзини оқлагани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!