“Челси” уч футболчини сотувга қўйди

“Челси” раҳбарияти бош мураббий Маурисио Почеттинога керак бўлмай қолган ўйинчиларни трансферга қўйди.

Маълумотларга қараганда, аргентиналик мураббий ҳимоя чизиғининг уч нафар вакили – Ян Матсен, Трево Чалоба ва Маланг Саррдан воз кечган.

Лондон клуби мутасаддилари қишки трансферлар ойнаси очилиши билан бу футболчилар бўйича музокараларга очиқ эканини билдирди.

Таъкидлаш жоизки, Маурисио Почеттино клуб раҳбариятидан таркибни ўзи истаганича шакллантириш ваколатини олган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Челси”да таркибни тозалаш ва бўшаган ўринларга янги ўйинчиларни олиб келиш ишлари давом этади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!