“Челси” уч нафар футболчидан воз кечди
“Челси” раҳбарияти айрим ўйинчилардан воз кечишга қарор қилди. Бунга жамоанинг молиявий салоҳиятини мувофиқлаштириш лозимлиги сабаб бўлди.
“Аристократлар” қишки трансферлар вақтида ярим ҳимоячи Конор Галлахер, ҳимоячилардан Аксель Дисаси ва МАрк Кукурельяни сотиб юборадиган бўляпти.
Daily Mail нашрининг ёзишича, клуб тарбияланувчиси Конор Галлахернинг шартномаси 2025 йилнинг ёзида тугайди. Раҳбарият унга янги битим бермоқчи эмас ва шунинг учун ҳам футболчини тезроқ сотиб юбориш режалаштирилган.
Франциялик марказий ҳимоячи Дисаси августда 38 миллион фунтга трансфер қилинган эди. 23 ёшли футболчи хизматларига эҳтиёж йўқлиги айтилмоқда.
Марк Кукурелья йил бошида клуб билан келишувини узайтирганига қарамай, Маурисо Почеттинога тўғри келмаяпти.
Бу ўйинчиларнинг бари тезроқ ўзига янги иш жойи топши кераклиги айтилмоқда.
Фикрлар