“Челси”: Унинг мақсади ўзгарди

Англиядаги дастлабки мавсуми муваффақиятсиз, деб баҳоланган Тимо Вернер Европа Чемпионлар лигаси финалида ягона голни киритиб, жамоасини чемпионга айлантирганидан кейин мақсадини ўзгартирди.

Аввалига, германиялик ҳужумчи ёзда бошқа клубга ўтмоқчи эди. Унга “Реал” харидор бўлаётгани айтилди. Энди вазият ўзгарди.

- Тимо “Челси”ни тарк этмоқчи эмас. У ўзини Лондон клубида бахтли ҳис қиляпти. Лекин келажакда қандайдир янгиликлар бўлиши мумкин, - деди ҳужумчининг агенти Карлхайнц Форстербе.

Вернернинг “Челси” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган. У ўтган мавсумда жами 52 та учрашувда қатнашиб, 12 та гол урди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!