"Челси" ва "Арсенал" курашаётган футболчига "Ливерпуль" қизиқмоқда

"Ливепруль" ёзги трансферлар ойнасида бир қанча харидларни амалга оширмоқчи. Клуб асосан ярим ҳимояни кучайтиришга ҳаракат қилади.

"Times Sport" нашри бераётган хабарларга кўра, мерсисайдликлар "Саутгемптон" футболчиси Ромео Лавияни ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Мазкур трансфер учун жамоа "Арсенал" ва "Челси" билан кураш олиб боради. 

Лавия собиқ "Манчестер Сити" ўйинчиси ҳисобланади. Мавсум бошида у "шаҳарликлар" таркибини тарк этди, лекин  Манчестер клуби футболчини 2024 йилда қайта сотиб олиши ҳам мумкин. Шу сабабли, "Саутгемптон" ярим ҳимоячини ёзда сотиб юборишга рози. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!