"Челси" ва "Арсенал"нинг эътибори бир футболчига тушди
“Аякс” ярим ҳимоячиси Муҳаммад Кудусга Лондоннинг икки гранди - "Арсенал" ва "Челси" қизиқиш билдирмоқда.
The Independent хабарига кўра, "аристократлар" 22 ёшли ганалик футболчи учун курашда фаворит ҳисобланади. Боиси айнан улар “канонирлар”га нисбатан яхшироқ таклиф билан чиқиши мумкин деб ҳисобланмоқда.
"Арсенал"нинг муаммоларидан бири шундаки, клуб Кудусдан ташқари яна бир ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олмоқчи, аммо бунинг учун айрим футболчиларини сотиши керак. Гап Фоларин Балогун ва Киран Тирнилар ҳақида кетмоқда. Лондон клуби ушбу трансферлардан 70 миллион фунт стерлингга яқин даромад олиши мумкин бўлса-да, бу маълум вақт талаб этади. “Челси” ана шу пайтдан фойдаланиб, футболчини ўз томонига оғдириб олиши мумкин.
Ўз навбатида "Аякс" Кудуснинг трансфери учун тахминан 40 миллион фунт талаб қилиши айтилмоқда. У ўтган мавсумда Нидерландия чемпионатида 30та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урган.
Фикрлар