"Челси" ва "Ливерпуль" футболчиларининг нархи кескин тушиб кетди. Transfermarkt янги нархларни эълон қилди
Дунёга машҳур Transfermarkt портали футболчиларнинг трансфер нархларини янгилади ва Англия Премьер-лигасида энг кўп нархи тушган футболчилар номини эълон қилди.
Ушбу антирейтингда биринчи ўрин "Челси" ҳимоячиси Марк Кукурельяга “насиб этди”. Испаниялик футболчининг нархи 15 миллион еврога тушиб кетди ва ҳозирда 40 миллионни ташкил этмоқда. Иккинчи ўринда эса 10 миллионни йўқотган “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ эгаллади. Ҳозир мисрлик футболчининг нархи 70 миллион.
Учинчи ўриндан "Челси"нинг ёш ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт жой олди. Англиялик футболчи 10 миллион еврога арзонлади ва нархи 65 миллион еврога тушди.
Қизиғи шундаки, тўртинчи ва бешинчи ўринлар яна "Челси" футболчиларига тегишли. Булар мос равишда Кай Хаверц ва Рахим Стерлинг. Немис футболчисининг нархи 10 миллион еврога арзонлашди, ҳозирги нархи 60 миллион. Инглиз ҳужумчисининг нархи ҳам 10 миллионга тушиб кетди ва ҳозирда 60 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Фикрлар