“Челси” ва “Наполи” ҳамон келиша олишмаяпти

Лондоннинг "Челси" клуби ҳамон "Наполи" билан мураббий Маурицио Сарри борасида келиша олмаяпти.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра неаполликлар президенти 59 ёшли мутахассис учун “аристократлар”дан 20 млн евро товон пули талаб қилмоқда. Бироқ, “Челси” биргина Сарри  учун бунча маблағ тўлашни истамаяпти. Таъкидлаш керакки, Сарри “Наполи”дан истеъфога чиққач, унинг ўрнини Карло Анчелотти эгаллади.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ “Челси”нинг таътилдан қайтган футболчиларини жамоанинг амалдаги бош мураббийи Антонио Конте янги мавсумга тайёрлаш бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!