"Челси" ва "Ювентус" ёзнинг энг қайноқ трансферларини амалга ошириши мумкин

Лондоннинг “Челси” ва Туриннинг “Ювентус” клублари жорий ёзги трансфер ойнаси даврида ўзаро катта келишувга эришишлари мумкин, дея хабар бермоқда журналист Жанлука Ди Марцио.

Манба берган хабарга кўра, инглиз клуби нидерландиялик ҳимоячи Маттейс де Лигтега қизиқиш билдирмоқда ва у учун “кекса синьора”га немис ҳужумчиси Тимо Вернерни беришга тайёр.

22 ёшли Де Лигт ўтган мавсум "Ювентус" сафида жами 42 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. 26 ёшли Вернер “Челси” сафида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!