"Челси" вингери "Ювентус"га эмас "Бавария"га ўтмоқчи

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳам "Челси" вингери Каллум Хадсон-Одои учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Tribalfootball хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кекса синьора” вакиллари 18 ёшли англиялик футболчининг "Альянц Стадиум"га кўчиб ўтиши борасида унинг агенти билан гаплашишган. Бироқ, суҳбат давомида Хадсон-Одои ўзининг келажаги борасида бир қарорга келгани ва ёзда “Бавария”га ўтиши ҳақида айтилган. Қайд этиш лозимки, “Юве”дан аввал унга айнан мюнхенликлар таклиф билан чиқишган эди.

Маълумот учун, Хадсон-Одои “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум асосий жамоада 7та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Лондонликлар уни 40 млн евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!