“Челси” хўжайини “Реал”нинг трансфер рекордини янгилаб қўяди
“Челси” хўжайини Тодд Бёли келаси мавсум олдидан жамоа таркибини янгилашга кўрсатма берган.
Олиб келинадиган футболчилар рўйхатига “Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор ҳам киритилди. Бразилиялик юлдуз ирқчилик билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётгани боис, Испаниядан кетиб қолиши мумкинлиги айтилмоқда.
Винисиуснинг мадридликлар билан яна бир йиллик шартномаси қолган. Шунга қарамай, “Челси” раҳбариятини 22 ёшли форвард трансферига 150 миллион евро ажратмоқчи.
Агар бу трансфер амалга ошса, “Реал”нинг ўйинчи сотиб бўйича рекорди янгиланади. Ҳозирча, “Қироллик клуби”га энг қиммат трансферни Криштиану Роналду келтирган. “Ювентус” 2018 йили пртугалиялик тўпурар учун 100 миллион евро тўлаган.
Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” икки йил муқаддам Рафаэль Варан трансфери учун мадридликларга 70 миллион евро ўтказиб берган.
Фикрлар