“Челси” яна бир футболчисидан воз кечди
Бош мураббий Фрэнк Лэмпард қишки трансферлар вақтида марказий ҳимоячи Фикайо Томорини қўйиб юборишга рози бўлди.
“Челси” раҳбарияти 22 ёшли англиялик футболчини мавсум охиригача ижарага бериб юборади. Жамоага тажрибали ҳимоячи Тиаго Силва келганидан кейин Томорига ўйин вақти берилмаяпти. Захирада ўтириш Англия терма жамоасига номзод футболчининг зарарига ишлаяпти. Буни инобатга олган Лэмпард Европа чемпионатида олдидан уни кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун бошқа жамоага ўтказиб юбормоқчи.
Бундан ташқари, “Челси” хўжайинлари агар жамоа ҳимоячиларидан бирортаси қишки трансферлар мавсумига қадар жароҳат олмасагина Фикайо бошқа жамоага ўтиши мумкин бўлишини алоҳида таъкидламоқда.
Фикрлар