"Челси" яна бир МЮ тарбияланувчисини сотиб олмоқчи

  • 6 сентябрь, 18:13
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Кобби Майну Лондоннинг "Челси" клубининг келаси қишдаги асосий трансфер мақсадига айланди. Бу ҳақда Man United Source хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, "Челси" аллақачон Майнунинг вакиллари билан дастлабки алоқаларни ўрнатган ва футболчини ўз сафида кўриш истагини билдирган.

Жорий мавсумда 20 ёшли Майну барча мусобақаларда 2 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, ёзги трансфер ойнасида хавбек жамоани тарк этишни жуда хоҳлаган, аммо "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти футболчини қўйиб юбормаган эди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг нархи 50 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот ўрнида, "аристократлар" трансферлар ойнасининг сўнги кунларида "қизил иблислар" вингери Алехандро Гарначони ўз сафларига қўшиб олишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!