"Челси" яна битта трансферни амалга оширади

“Челси” “Брайтон” футболчиси Мойзес Кайседони ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. “Аристократлар” ярим ҳимоячи учун 55 миллион фунт стерлинглик илк таклифни жўнатди, лекин рад жавобини олди.

“The Athletic” нашри хабар беришича, “Брайтон” 75 миллион фунт стерлинг истамоқда. Клуб бош мураббийи Де Зерби ушбу трансфер ҳақида гапирди.

“Умид қиламанки, Кайседо биз билан мавсум сўнгига қадар қолади. У ёзда бошқа жамоага ўтса, яхши бўларди”, - деди италиялик мутахассис.

Маълумот учун, 21 ёшли футболчи ушбу мавсум барча чемпионатларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та ассист амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!