“Челси” яна икки машҳур футболчини олиб келади
“Челси” мутасаддилари қишки трансферлар вақтида яна бир неча ўйинчи билан хайралашади. Хусусан, испаниялик ҳимоячи Марк Кукурелья клуб раҳбариятини январда бошқа жамоага ўтиши ҳақида огоҳлантирди.
Бош мураббий Маурисио Почеттино жамоага номдор ўйинчиларни олиб келишни сўраяпти. Calciomercato нашрига кўра, “аристократлар” Италия чемпионатидан икки ҳимоячини олиб кетмоқчи.
Манбанинг таъкидлашича, “Челси” мутасаддилари назарига “Милан” вакили Тео Эрнандес ва “Интер” ўйинчиси Фелерико Димарко тушган.
Трансфер мутахассислари лондонликларга бу икки ҳимоячини олиш осон бўлмаслигини айтмоқда. Чунки улар ўз жамоасида асосий фигуралардан ҳисобланади.
Фикрлар