“Челси” янги бош мураббий танлади

Фрэнк Лэмпард қайд этаётган натижалардан кўнгли тўлмаётган “Челси” раҳбарияти унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган бир неча мутахассислар номзодини ўрганиб чиқаётган эди.

Маълумотларга қараганда, раҳбарларга Юлиан Нагельсманн номзоди маъқул келган.

Бу мутахассис “Лейпциг”ни Бундеслиганинг гранд клублари қаторига қўшди ва мунтазам юқори ўринлар учун курашадиган жамоага айлантирди.

Агар лондонликлар бу мураббий билан келиша олмаса, уларнинг рўйхатидаги бошқа номлар  - Массимилиано Аллегри, Брендан Роджерс, Ральф Хайзенхюттль билан музокарага киришилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)