“Челси” янги дарвозабон оляпти

Ўтган мавсумда аввалгиларига қараганда кўп гол ўтказгани учун Кепа Аррисабалагадан воз кечишга қарор қилган Фрэнк Лэмпард Англиянинг ўзидан ёш ва истеъдодли дарвозабон олиш ҳаракатига тушди.

Лондонликлар кўз тикаётган Дин Хендерсон “Манчестер Юнайтед” билан шартномани узайтирганидан кейин, “Челси” эътиборини Англия терма жамоасига номзод бўлган яна бир голкипер – Ник Поупга қаратди.  Айни пайтда “Челси” ушбу дарвозабонни олиш йўлларини  қидирмоқда.

Ник Поуп ўтган мавсумда 38 та учрашувдан 10 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!